Поиск
RUUZ

Общество

Орадан бир ярим йил ўтиб, Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тўхтатилди

2023 йил январь ойида ташкил этилган агентлик фаолияти президент фармони билан тугатилган эди.

255views0replies
12

president.uz

“Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. 
Фармонга кўра, Мактабгача таълим агентлиги (Агентлик) фаолияти тугатилди ҳамда Агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига қуйидаги қўшимча функциялар юклатилди, жумладан:
— илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
— мактабгача таълим ва тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этиш;
— мактабгача таълимнинг ўқув режа, дастур ва ўқув-методик мажмуаларини такомиллаштириш, уларнинг умумий ўрта таълим дастурлари билан узвийлигини таъминлаш;
— давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳисобига барча болаларнинг мактабгача таълим билан босқичма-босқич қамраб олинишини таъминлаш.
Эслатиб ўтамиз, агентлик 2023 йил январь ойида Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги бирлашганидан кейин Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги негизида ташкил этилган эди. Агентликка собиқ мактабгача таълим вазири Агриппина Шин раҳбарлик қилган.
255views0replies
12

Комментарии