Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Уттар-Прадеш штатида содир бўлган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади. Бу ҳақда президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Маълумот учун, 2 июль куни Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўлиб ўтган диний тадбирда юз берган тиқилинч оқибатида 100 га яқин киши ҳалок бўлди.