Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон сел-сув тошқинларидан жабр кўрган Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ўзбекистон ФВВ вазир ўринбосари, Ўзбекистон бош консули ва Қирғизистон расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.

26views0replies
0

dunyo.info

Ўзбекистон кучли сел-сув тошқинларидан жабр кўрган Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди, дея хабар қилмоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
Боткен вилоятидаги Қизил-Қия чегара назорат ўтиш пунктида Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Санжар Зупаров, Ўзбекистон бош консули Зафарбек Аҳмедов ва Қирғизистон расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Инсонпарварлик ёрдами ҳодисадан энг кўп зарар кўрган Ноокат тумани ҳокимлигига топширилди. Қирғизистон томони инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 28 июнь куни Ўш ва Боткен вилоятларида кучли ёмғир ёғиши сабабли, сел-сув тошқинлари юзага келди. Ушбу табиий офат натижасида 10 дан ортиқ одамлар, жумладан ёш болалар вафот этди ҳамда кўплаб аҳоли пунктлари зарар кўрди, 1300 дан ортиқ аҳоли эса доимий яшаш жойидан кўчирилди.
26views0replies
0

Комментарии