Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентнинг Сергели туманида фуқаролар оммавий муштлашув уюштирди — видео

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муштлашув чоғида ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотни рад этди.

657views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди. 
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 июль куни тахминан соат 23:00 ларда Сергели тумани Қўйлиқ-5 даҳасида ўзаро таниш бўлган бир нечта фуқаролар К.Ф., Б.А., Т.Ж., Ф.Р., И.У.лар оғзаки келишмовчилик сабабли жанжаллашиб кетишган.
Жанжал натижасида уч нафар фуқаро тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли. Вафот этган ёки оғир жароҳат олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор шахслар ушланган. Тергов давом этмоқда.
657views0replies
0

Комментарии