Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида фоторадар ўрнатилган Cobalt ЙТҲга учради

Lacetti ҳайдовчиси тўхтаб турган фоторадар ўрнатилган Cobalt'га бориб урилди.

236views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида фоторадар ўрнатилган автомобиль ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ маълумот берди. 
Кеча, 3 июль куни соат тахминан 17:30 ларда Олмалиқ шаҳри ҳудудидан ўтган йўлда ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Ш.И. (Россия фуқароси) Lacetti'да оралиқ масофани сақламасдан, ўзидан олдиндаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бериш учун тўхтаган ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Ю.Н. (ИИО ходими) Cobalt'нинг (фоторадар ўрнатилган) орқа қисмига келиб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
236views0replies
0

Комментарии