Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахтнинг иккита туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

145views0replies
0

UzNews.uz

Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 4-июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгазпойтахт" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Сергели тумани:
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Ноғайқўрғон” МФЙ Моҳидил, Моҳичеҳра, Гулзор, Эркинлик кўчаларидаги 426 та ерли хонадон;
“Қубайтепа” МФЙ Паризод ва Қубайтепа кўчаларидаги 392 та ерли хонадон;
Чоштепа кўчасидаги 65 та ерли хонадон;
Дарё бўйи кўчасидаги 82 та ерли хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони: 14 та
Олмазор тумани:
Аҳоли истеъмолчилари сони: “Орзу” МФЙ 3 та кўп қаватли уйлардаги 222 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та
"Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди", - дейилади хабарда.
145views0replies
0

Комментарии