Поиск
RUUZ

Криминал

"Док-1 Макс" иши бўйича 7 нафар судланувчи томонидан киритилган апелляция шикояти қаноатлантирилмади

Сардор Кариевнинг онаси жабрланувчиларга суд томонидан белгиланган 75 млрд сўм миқдоридаги маънавий зарарни тўлаб бериш таклифини билдириб, эвазига ўғлини озодликка чиқарилишини сўраган эди.

136views0replies
0

Аввалроқ, жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистонда 68 нафар боланинг ўлими, 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишга олиб келган "Док-1 Макс" иши бўйича суднинг якуний ҳукми эълон қилинганди.
Ҳукмга кўра, судланувчиларнинг 7 нафари озодликдан маҳрум қилинган бўлса, 14 нафарининг озодлиги чекланди. Жазоланганларнинг 7 нафари ҳукмдан норози бўлиб, судга апелляция шикоятини киритган.
Бироқ Тошкент шаҳар суди ЖИБ апеллатсия инстанцияси ЖИБ Тошкент шаҳар суди ЖИБ судлов ҳайъатининг 2024 йил 26 февралдаги ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.
Қайд этилишича, 7 нафар судланувчи томонидан киритилган апелляция шикояти қаноатлантирилмади.
Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева томонидан суднинг депозит ҳисоб рақамига тўланган 2,5 млрд сўм маблағ жабрланувчиларнинг қонуний вакилларига тенг миқдорда тақсимланиши белгиланди.
Маълумот ўрнида, Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариевга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.
136views0replies
0

Комментарии