Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғона каналида 32 ёшли эркакнинг жасади оқиб келди

Эркак Фарғона каналига чўмилиш мақсадида тушиб қайтиб чиқмаган.

144views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғона каналида одам мурдаси оқиб келаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.
Жорий йил 25 июнь соат 16:29 атрофида Фарғона вилояти Бағдод тумани Қатағон МФЙда яшовчи фуқаро Ж.Б.ни берган хабарига кўра Қатағон қишлоғида яшаган 1991 йилда туғилган Т.Ў. Самандарак ҳудудидан оқиб ўтувчи Фарғона каналига чўмилиш мақсадида тушиб қайтиб чиқмаганлиги ҳақида хабар берган. 
Шу йилнинг 28 июнь куни Ў.Т.нинг мурдаси тан жароҳатларисиз Ўзбекистон тумани Зинаша маҳалласидан оқиб ўтган катта Фарғона каналидан топилган. Мурдани Бағдод тумани Қатағон қишлоғида яшовчи 1980 йилда туғилган акаси Т.И. таниб олган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бағдод тумани прокуратураси томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
144views0replies
0

Комментарии