Поиск
RUUZ

Экономика

250 дан ортиқ афғонистонлик тадбиркорлар қўшма бизнес-форумда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий билан учрашди.

86views0replies
0

t.me/MIIT_Uz

Кеча, 2 июнль куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг хабар беришича, учрашувда томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, шунингдек, қўшма йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг боришини атрофлича кўриб чиқилди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, чегаравий савдо зоналари фаолиятини фаоллаштириш, сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
250 дан ортиқ афғонистонлик тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтадиган қўшма бизнес-форум ва заргарлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, электротехника, тоғ-кон саноати, транспорт ва логистика каби соҳаларда фаолият юритаётган 75 йирик Афғонистон компанияси маҳсулотлари намойиш этилган "Made in Afghanistan" кўргазмасининг ташкилий масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Афғонистон Саноат ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни сезиларли даражада фаоллаштириши, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва ўзаро манфаатли янги ташаббусларни бошлашига ишонч билдирди.
86views0replies
0

Комментарии