• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 июля 2024

Тошкентнинг Юнусобод тумани қатор ҳудудларини сув босди — фото, видео

"Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ носозлик сабаб бир қатор манзиллар ва ташкилотларда вақтинча сув бўлмаслигини маълум қилди.

346
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Юнусобод туманида сув босгани акс этган видео тарқалди. "Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчаси ва Қорақамиш кўчалари кесишмасида д1200мм катта сув ўтказгич тармоқда носозлик вужудга келган.

Шу сабабли, Тикланиш маҳалласи 1,2,3,4,5,6, тор кўчалари, Ғиштқўрғон кўчалари, Астрабод маҳалласи, Туркистон, Собиробод маҳаллаларида, Зенит заводи, Прокуратура академияси, Пиво заводида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Шу билан бирга ушбу ҳудудда жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ҳам сув бўлмайди.

Тезкор авария жамоалари носозликни бартараф этиш чораларини кўришмоқда.

Шунингдек, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, Юқори Қорақамиш ва Мойқўрғон кўчаларида сув қувури ёрилиб тошганлиги натижасида, автотранспорт воситаларини ҳаракати вақтинчалик чекланмоқда.

Шу муносабат билан, мазкур кўчалардан ҳаракатланувчи 6, 24 ва 142-сонли автобус йўналишларининг қатнов ва оралиқ интервал вақтлари режа асосида ташкил этилишида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин.

346
0