Тошкентнинг Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб Tracker-2 автомашинаси ҳайдовчиси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда юқори тезликда ҳаракатланганлиги акс этган видеолар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, 1996 йилда туғилган Фаррух исмли шахсга тегишли бўлган Tracker-2 автомашинаси ҳужжатлари текширилганда рухсатномасиз автомашинага қайта жиҳоз ўрнатганлиги аниқланди.
Унга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди ва автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.