Поиск
RUUZ

Общество

"Осмонда қора булут, Фарғона хавфли ҳудуд" — дея видео олганлар жазоланди

Фарғоналик бир нечта фуқаролар "шоқоллар" сарлавҳаси остида зўравонликни тарғиб қилувчи видеоларни жойлаштиргани учун маъмурий иш қўзғатилди.

117views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда томоша кўрсатган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати. 
Маълум бўлишича, 1994 йил Қува туманида туғилган Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро ўзининг Instagram саҳифасида "шоқоллар" сарлавҳаси остида зўравонликни тарғиб қилувчи видеоларни жойлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан МЖтКнинг 189-1-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Билмасдан хато иш қилиб қўйдик. Қилган ишимиздан пушаймонман. Ҳар бир ишламоқчи бўлган видеони аввалдан ўйлаб, маслаҳат қилиб кейин олинглар", - деди ҳуқуқбузар ва унинг шериклари.
117views0replies
0

Комментарии