Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда эркак 4 ёшли болани калтаклади — видео

Терговга қадар текширув доирасида болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

651views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда ёш болани бир экак калтаклаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани изоҳ берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 30 июнь куни Мирзо-Улуғбек туманида яшовчи нафақадаги М.А. 2020 йилда туғилган набираси А.А. (ўғил бола) билан сайр қилиш учун кўчага чиққан вақтида набираси А.А. югуриб узоққа кетиб қолган, бобоси эса набирасидан хавотир олиб, болани қидирган.
Сўнг, набирасини уйидан олисроқ бўлган мактаб олдида топиб, жаҳл устида уни бир неча бор қаттиқ урган.
"Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув доирасида болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Бу борада қўшимча ахборот берилади", - дейилади хабарда.
651views0replies
0

Комментарии