Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада 37 кгдан зиёд гиёҳванд модда сақлаётган шахс қўлга олинди

У яшаш хонадонида 13 туп марихуана гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келган.

69views0replies
0

Жорий йилнинг 29 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Марғилон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан "Қорадори-2024" тадбири ўтказилган. Тадбирда 1971 йилда туғилган фуқаро А.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада у хонадонидаги экин майдонида 13 туп марихуана гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, А.К. 10 дона 3 литрли идишда 12 кг 537 гр кўкнори бошоқларини, 2 дона 3 литрли идишда 2 кг 570 гр марихуана моддасини, оқ полиэтилен пакетда 41 гр гашиш гиёҳвандлик моддасини ҳамда оқ полиэтилен қопда 22 кг 550 гр кўкнори сомонини сақлаб келаётганлиги аниқланиб тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Таъкидланишича, жами олинган гиёҳванд моддалар миқдори 37 кгдан зиёдни ташкил қилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

69views0replies
0

Комментарии