Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида ўзининг шаръий никоҳидаги аёлини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

У мазкур жиноятни ақли норасо ҳолатда содир этган деб топилди ва руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилгач, унга нисбатан қўлланилган "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чорасини бекор қилиш белгиланди.

213views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг июнь 6 июнь куни, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судининг биносида, очиқ суд мажлисида ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган А.Х.га (исми ўзгартирилган) доир суд иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 17 февраль куни соат тахминан 14:30 атрофида, Қуйичирчиқ тумани "Кушек" МФЙда яшаган 1982 йилда туғилган фуқаро А.Х. (исми ўзгартирилган) ўзи билан бирга шаръий никоҳ асосида яшаб келган Н.А. (аёл, исми ўзгартирилган) билан ўзаро оилавий жанжаллашиб қолиши оқибатида стол устида турган сопол чойнак билан шаръий никоҳидаги Н.А.нинг пешона соҳасига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Шундан сўнг, уни қасддан ўлдириш мақсадида ошхона пичоғи ёрдамида Н.А.нинг ҳаёт учун хавфли бўлган ўнг томон кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғига бир неча маротаба санчиб-кирувчи тан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган. Фуқаро олган тан жароҳати оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи А.Х. ЖКнинг 97-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган деб топилди ва унинг қилмишида жиноят таркиби йўқлиги сабабли унга нисбатан бўлган жиноят иши тугатиш тўғрисида суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. Унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилиб, Тошкент шаҳридаги Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига мажбурий жойлаштириш белгиланди.
У руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилгач, унга нисбатан қўлланилган "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чорасини бекор қилиш ҳақида суд ҳукми эълон қилинди.
213views0replies
0

Комментарии