Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонлик фуқаро Африкадан "мерос" оламан деб, ўз уйини сотиб юборди — видео

Унга нигериялик фирибгарлардан мерос қолдирилганлиги ҳақида хат келган. Бунга ишонган фуқаро ўз уйини сотиб, фирибгарларга $90 минг пулини ўтказиб берган.

203views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистонлик одам Африкадан "мерос" оламан деб, ўз уйини сотиб, 90 000$ нақд пулни нигериялик фирибгарларга ўтказиб берган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази ходими Умиджон Ҳамроқулов журналистлар билан бўлган брифингда маълум қилди.
Маълум бўлишича, фуқарога Нигериядан "сенга мерос қолди" деган хат (электрон) келган ва фирибгар ушбу маблағни Ўзбекистонга юбориш учун маълум маблағ ўтказиши кераклигини айтган.
"Нигериядан қанақадир хат келган. Унда сенга мерос қолдирилган. Уни сенга ўтказиб беришим учун маълум пул тўлашинг керак деб айтган. Фуқаро уйини сотиб, 90 минг долларни ўтказиб қўйиб, яна ўтказаман дейди. Фирибгар мен камазчиман, чегарадан ўта олмаяпман, деб майдалаб, майдалаб 90 минг долларгача пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган", — дейди Умиджон Ҳамроқулов.
203views0replies
0

Комментарии