Поиск
RUUZ

Общество

Уммон Ўзбекистон фуқаролари учун 14 кунга визасиз режим жорий қилди

Уммонда икки ҳафтадан ортиқ қолишни хоҳловчи Ўзбекистон фуқаролари кириш визасини олиш учун аэропортга мурожаат қилишлари мумкин.

99views0replies
0

statics.vinwonders.com

Уммон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди. Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилган.
Шу билан бирга, мамлакатда мазкур муддатдан кўпроқ вақт мобайнида бўлишни истаган ўзбекистонликлар Ўмонга кириш пайтида аэропортнинг ўзида кириш визасини расмийлаштиришлари мумкин. 
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 9 февралдаги "Ўзбекистонда ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Уммон фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига 10 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинган.
99views0replies
0

Комментарии