Поиск
RUUZ

Общество

Бош прокуратура журналист Рамина Ягафарованинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатмаслик ҳақидаги қарорни ўрганмоқда

Бош прокуратура туман прокуратураси қарори ўрганилаётгани ҳақида хабар берди. Комиссия суд-тиббиёт экспертизаси хулосаси ўлимга тиббий хатолик сабаб бўлганини кўрсатди.

401views0replies
0

UzNews.uz

Ўтган йилнинг сентябрь ойида журналист Рамина Ягафарова пойтахтдаги хусусий клиникалардан бирида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар қилишича, фуқаро Диана Иртуганова (Ягафарова)нинг марҳума журналист Рамина Ягафарованинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан ўтказилган текшириш натижаларидан норози эканлиги ҳақидаги ёзма ва видеомурожаатлари ўрганилаётганлиги ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2023 йил 13 сентябрь куни журналист Рамина Ягафарова вафот этганлиги ҳолати юзасидан ОАВнинг сўровига жавобан дастлабки маълумотлар асосида тайёрланган тезкор расмий изоҳ тақдим этилган.
Изоҳда 2023 йил 14 сентябрь кунги дастлабки тиббий маълумотномага асосланиб, "марҳуманинг ўлими дори-дармонларга аллергик реакция (левофлоксацин), мия ва ўпканинг ўткир шишиши, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги, анафилактик шок оқибатида юзага келганлиги" кўрсатилган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 2023 йил 1 ноябрдаги якуний хулосасида эса марҳума Р.Ягафарованинг ўлими-юқори нафас йўлларини қусуқ массалари билан беркилиши натижасида механик асфиксия-аспирацион синдромдан юз берганлиги қайд этилган.
Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш натижасига кўра, марҳума Р.Ягафарованинг вафот этганлиги ҳолатида жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳозирда Диана Иртуганованинг мурожаатларида келтирилган важлар асосида Чилонзор тумани прокуратураси томонидан қабул қилинган жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарори назорат тартибида ўрганилмоқда.
401views0replies
0

Комментарии