Поиск
RUUZ

Общество

Малайзия компанияси Тошкентда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини очади

FIVE Petroleum Malaysia асосчиси Ўзбекистонда қатор корхоналар, жумладан, пойтахтда, кейин эса бошқа ҳудудларда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратишга тайёрлигини билдирди.

96views0replies
0

5petrol.com

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "FIVE Petroleum Malaysia" компанияси асосчиси ва бош директори Кинг Лим Чин Фуи билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. 
Мулоқот чоғида Малайзия компанияси раҳбари билан Ўзбекистонга инвестиция киритиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Кинг Лим шу йил май ойида Самарқандда бўлиб ўтган бизнес-форумда вилоят ҳокимлиги билан алюминий банкалар ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича эришилган келишувни амалга оширишдан манфаатдор эканини маълум қилди.
"FIVE Petroleum Malaysia" раҳбари компания томонидан ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган алюминий банкаларини етказиб беришда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган салқин ичимликлар ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, Малайзия томони билан Тошкент шаҳри ва кейинчалик республиканинг бошқа ҳудудларида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратиш ва уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича лойиҳани ҳам амалга ошириш ишларини бошлашга келишиб олинди.
Учрашувда компания вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ишчи сафарини ташкил этиш тўғрисида келишилди.
"FIVE Petroleum Malaysia" компаниясига 2020 йилда асос солинган. Компания Малайзия бўйлаб 110 дан ортиқ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларини бошқаради. Шунингдек, 400 дан ортиқ ёқилғи қуйиш шохобчаларига эга "BHPetrol" компаниясининг 60 фоиз улушига эгалик қилади.
96views0replies
0

Комментарии