Поиск
RUUZ

Общество

Жиззахдаги боғда 5 мингта шар учирилишига чек қўйилди

24views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги Наврўз боғида 5000 та шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Миллий гвардия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ воқеа жойида бўлиб, ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган. 
Ўрганиш давомида шарлар ёрилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилган ва ҳолатга чек қўйилган. 
Маълум қилинишича, вазирлик томонидан пластик ўйинчоқлар, шарларни учириш, табиатни ифлослантиришга, чиқиндилар билан тўлдиришга сабаб бўладиган бошқа шу каби тадбирлар доимий тарзда қоралаб келинмоқда. 
Маълумот ўрнида, оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига амал қилмаган тадбир ташкилотчилар МЖтКга кўра жавобгарликка тортилади.
24views0replies
0

Комментарии