• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 30 июня 2024

Андижонда бир нечта шахслар бир кишини темир жисм билан калтаклашди

Гумонланувчилар қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

635
0
Видеодан кадр

Кеча, 29 июнь куни Андижонда бир неча шахслар бир кишини темир жисм билан уриб, тан жароҳати етказгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят содир этишда гумонланаётган барча шахслар қўлга олинган. Уларга нисбатан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан ЖКнинг 105-модда 2-қисми "и" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

"Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланади"  - дейилади хабарда.

635
0