Поиск
RUUZ

Политика

БМТ Бош котиби Ўзбекистонга етиб келди

Олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

79views0replies
0

Кеча, 29 июнь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш давлат раҳбарининг таклифига биноан Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 30 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, дея хабар бермоқда Бош вазир Матбуот котиби.
Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг, БМТ Бош котиби Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ҳамроҳлигида ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.
79views0replies
0

Комментарии