Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда огоҳлантиришсиз "свет"ни ўчирган "электросет"ни жавобгарликка тортиш таклиф қилинмоқда

IT соҳасидаги тадбиркор "свет" кўп ўчиши сабаб иш тўхтаб қолаётгани, натижада корхонага зиён бўлаётганини айтди. Бизнес омбудсман огоҳлантиришсиз ток ўчиши ҳолати учун ҲЭТКларни жавобгарликка тортиш бўйича таклиф ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

144views0replies
0

Дилмурод Қосимов / Халқаро пресс-клуб

29 июнь куни президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида IT соҳасида фаолият юритадиган тадбиркор Абдуқаҳҳор Тошмуҳамедов электр энергияси кўп ўчишидан шикоят қилди. 
“IT свет борлигида бошланади, тугаганда тугайди. Бу ерда электросетлар билан келишувлар жарима томонга ўтказилсами… Сабаби ёз бошланганидан бери кунига 3-4 соатга "свет" ўчади. Уларда тижорий нархларга ўтилди, лекин ҳали ҳам уларнинг жавобгарлиги йўқ. Ҳар куни бир вақтда ток ўчади, бу тартибга солинса яхши бўларди. "Свет" ўчиб қолса, интернет ўчиб қолса, IT хизмат ҳам кўрсатолмаймиз. Бизнинг чет эллик ҳамкорларимиз олдида (10 дан зиёд давлат билан ишлаймиз) жавобгарлигимиз бор”, – деди тадбиркор.
Мазкур таклифга жавобан бизнес омбудсман Дилмурод Қосимов бу муаммо фақат IT соҳасида эмас, балки барча бизнес соҳаларида борлигини айтди.
"Тўғри масалани кўтаряпсиз. “Электросет” огоҳлантирмасдан ўчирса, жавобгарлик масаласи бўйича таклиф ишлаб чиқяпмиз. Лекин ҳар куни ўчириляпти, баъзиларида носозликлар бўлиши мумкин. Ҳеч ким кафолат бермайди. Лекин огоҳлантирмасдан ўчирса ёки бошқа ҳолатларда уларнинг жавобгарлиги бўлиши керак. Чунки сизлар тадбиркорсизлар, ишингиз тўхтаб қолиши мумкин. Жавобгарлик масаласи бўйича таклиф ишлаб чиқяпмиз”, – деди Дилмурод Қосимов.
144views0replies
0

Комментарии