Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан БМТ Бош котиби Ўзбекистонга келади

БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади.

87views0replies
5

president.uz

 Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 30 июнь - 1 июль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Олий мартабали меҳмоннинг ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.
Кун тартибидан Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг институтлари билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, глобал сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ўрин олган. Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Ташриф давомида БМТ Бош котиби қатор саноат ва ижтимоий соҳа объектларини ҳам бориб кўради, икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказади.
87views0replies
5

Комментарии