Поиск
RUUZ

Криминал

Иккита вилоятда қарийб 26 кг гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

Ушбу наркотик моддалар тожикистонлик наркосавдогар томонидан контрабанда йўли орқали Ўзбекистонга олиб кирилган.

62views0replies
0

Видеодан кадр

Сурхондарёда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тожикистонлик наркосавдогар айланма йўллар орқали юборган 11 кг. 942 гр. "гашиш" моддасини қабул қилиб олиб, Шўрчи туманидаги тўйхона яқинида жойлашган симёғоч остига яшириб кетмоқчи бўлган вақтларида, қариндош ҳисобланган, 1999 йилда туғилган 2 нафар маҳаллий фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шунингдек, улар наркотик воситасини белгиланган жойга қолдириб кетганларидан сўнг, уни бошқа шахс олиб кетиши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва гиёҳвандлик воситасини хуфия жойдан олиш учун келган Узун туманида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро ҳам ушланди.
Шу тариқа ўзбек-тожик давлат чегарасининг Шўрчи йўналишидаги наркоканал фаолиятига чек қўйилди.
ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса "Қўқон-Фарғона" йўналишида ҳаракатланаётган Tracker автомашинаси Боғдод туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда Фарғона шаҳрида яшовчи, 1974 ва 1988 йилларда туғилган 3 нафар шахс 11 кг. 966 гр. "гашиш" моддасини олиб кетаётганликлари аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, уларни бошқа автомашинада кузатиб бораётган ва гиёҳвандлик воситасининг ҳақиқий эгаси бўлган, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1990 ва 1993 йилларда туғилган эр-хотин ҳам қўлга олинди.
Маълумот ўрнида, мазкур эр-хотин муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун судланган шахслар ҳисобланади.
Терговга қадар текширув давомида, улар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган наркотик воситасини Қўқон шаҳрида яшовчи 1986 йилда туғилган аёлдан сотиб олганликлари аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.
Бошқа ҳолатда эса "Қўқон-Марғилон" йўналишида ҳаракатланаётган Nexia автомашинаси Қўштепа тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Қўқон шаҳрида яшовчи 1997 йилда туғилган аёлга тегишли 1 кг. 941 гр. "гашиш" моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Тожикистондан келтирилган мазкур гиёҳвандлик воситаси ҳам юқоридаги ҳолатда кўрсатилган, яъни Қўқон шаҳрида яшовчи 1986 йилда туғилган аёлга тегишли бўлиб, уни Марғилон шаҳрига сотиш учун олиб кетаётган бўлган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
62views0replies
0

Комментарии