Поиск
RUUZ

Общество

Амирсой дам олиш масканига олиб борувчи йўлда автомобиль ҳаракати вақтинчалик чекланади

Амирсой дам олиш масканида ўтказилаётган Sky Camp 2024 фестивали муносабати билан марафон ўтказилмоқда.

110views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 29-30 июнь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Амирсой дам олиш масканида ўтказилаётган Sky Camp 2024 фестивали муносабати билан марафон ўтказилмоқда.
Ушбу марафонда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бўстонлиқ тумани ҳокимининг тегишли фармойиши асосида 4Р6 Тошкент, Чирчиқ ва Чимён автомобиль йўлининг 56-километрида ва ушбу йўлга ўтувчи 4Р12 автомобил йўлининг 61-километрида автомобиль ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати маълум қилди.
Шу сабабли ҳайдовчилардан Чимён, Амирсой ва Билдирсой дам олиш масканларига борувчи фуқаролар Чорвоқ, Пирамида ва Юсуфхона орқали ҳаракатланишлари тавсия этилади.
110views0replies
0

Комментарии