Поиск
RUUZ

Общество

Ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул Wi-Fi ўрнатилади

Президент йиғилиш ўтказиб, мутасаддиларга ёшларга оид бир қатор вазифаларни белгилаб берди.

73views0replies
0

UzNews.uz

Шавкат Мирзиёев 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширади ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда
Йиғилишида қайд этилишича, ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул “вай-фай” ўрнатиш вазифаси қўйилди.
Ёз мавсумида “Янги Ўзбекистон ватанпарвар ёшлари” дастури асосида 2 миллион ёшлар спорт ва ватанпарварлик тадбирлари билан қамраб олинади.
Шунингдек, жамоавий спорт ўйинлари, шахмат, стол тенниси, бадминтон, якка кураш, сузиш бўйича туман, вилоят ҳокимлари, вазирлар кубоги ўтказилади.
Мутасаддиларга маҳаллаларда, мактаб, техникум, олийгоҳ, сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар залларида, паркларда китобхонлик, шеърхонлик, рақс, мусиқа ва кино кунларини ташкил қилиш топширилди.
73views0replies
0

Комментарии