Поиск
RUUZ

Общество

Эндиликда қайта ишланадиган чиқиндилар аҳолидан сотиб олинади

Мазкур тажриба илк бор Ангрен шаҳридаги маҳаллалардан бирида бошланган бўлиб, чиқиндилар учун 500 сўмдан бошлаб тўланиши белгиланди.

105views0replies
0

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида "Zero Waste" давлат хусусий шериклик битими асосидаги санитар тозалаш корхонасига қарашли ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатувчи замонавий чиқинди йиғиш шохобчаси фаолияти йўлга қўйилган.
Шохобчада чиқиндиларни саралаб жойлаш учун алоҳида контейнерлар қўйилган. Шунингдек, қайта ишланадиган чиқиндилар учун оқ пакет, қайта ишланмайдиган чиқиндилар учун қора пакет, озиқ-овқат чиқиндилари учун жигарранг пакет ажратилган.
Мазкур шохобчада республикамизда илк бор қайта ишланадиган чиқиндиларни харид қилиш тажрибаси йўлга қўйилди. Хусусан, аҳолига оқ пакет учун 1500 сўм, жигар ранг пакет учун 500 сўм пул тўланади. Шунингдек, бу ерда кичик савдо шохобчаси очилган бўлиб, аҳоли чиқинди учун тўланган пулга ўзига керакли нарсаларни сотиб олиши мумкин.
"Маълумот ўрнида, чиқинди шохобчаси қурилишида, асосан, чиқиндига айланган юк ташишга мўлжалланган контейнерлар, шиша идишлар каби фойдаланишдан чиқарилган хомашёлар ишлатилган. Электр билан таъминлаш учун қуёш панеллари ўрнатилган. Шохобчада ишчи-хизматчи яшаши ва ишлаши учун барча шарт-шароитлар яратилган",- дейилади хабарда.

105views0replies
0

Комментарии