Поиск
RUUZ

Общество

1 июлдан парранда гўшти экспорти учун барча чекловлар бекор қилинади

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

55views0replies
0

Маълум қилишича, “Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қабул қилинган.
Қарорга кўра, кооперация тизимига асосланган “Агропарранда кластери” лойиҳаси амалга оширилади.
2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.
Жорий йилнинг 1 июль санасидан бошлаб, парранда гўштини (ТИФ ТН коди 0207) экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.
"2024 йил 1 октябрдан янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голень, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича берилган имтиёз бекор қилинади",- дейилади хабарда.

55views0replies
0

Комментарии