Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон ва Россия кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича протокол имзолади

Қурилиш штабида шартномани амалга ошириш доирасида устувор вазифалар белгилаб олинди. Кам қувватли атом электр станцияси қурилиши шу йилнинг кузида бошланади.

54views0replies
0

uzatom.uz

2024 йил 26 июнь куни “Ўзатом” Атом энергияси агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси муҳандислик бўлими раҳбарларининг расмий учрашуви доирасида кам қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) майдонида КҚАЭС қурилиши шартномаси кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённомасини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзатом” Атом энергияси агентлиги хабар қилди.
Делегация куз ойида 6 блокли АЭС учун инфратузилма объектлари яратилиши режалаштирилаётган майдонни кўздан кечира туриб, штаб майдонида белгиланган вақтда қурилиш ишларини бошлаш – барча инфратузилма билан таъминланган қурувчилар шаҳарчасини барпо этишга киришиш борасида келишувни амалга ошириш юзасидан дастлабки масалаларни муҳокама қилди.
Шунингдек, “Ўзатом” агентлиги раҳбари иштирокида АЭС қурилиши бўйича шартноманинг кучга кириши тўғрисидаги баённома имзоланди. Баённомани “Ўзатом” агентлиги АЭС қурилиш дирекцияси директори Отабек Омонов ва “Атомстроэкспорт” АЖнинг Марказий Осиёда АЭС қурилиши лойиҳаси директори Павел Безруков имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қуриш бўйича шартнома 27 май куни Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида, “Ўзатом”нинг АЭС қурилиш дирекцияси ва “Росатом”нинг “Атомстройэкспорт” компанияси ўртасида имзоланган эди.
54views0replies
0

Комментарии