Поиск
RUUZ

Происшествия

Чорсу бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинни ўчириш учун 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

227views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун тунда Тошкент шаҳрида жойлашган Чорсу қандолат бозорида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.
Бугун, 28 июнь куни соат 01:12 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасида жойлашган “Чорсу” бозор ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлган.
Шунга кўра, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:22 да қуршаб олиниб соат 02:47да тўлиқ бартараф этилди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида ФВВга хабар келиб тушмаган.
Ҳодиса жойида Фавқудодда вазиятлар вазири ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
227views0replies
0

Комментарии