Поиск
RUUZ

Общество

Ички ишлар вазирлиги жарималарни тўлашда муаммолар кузатилаётганига юзасидан изоҳ берди

База ишламаган давр ичида жарима қарорларининг ўтиб кетган имтиёзли даври автоматик равишда қайта тиклаб берилади.

91views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, автомашина эгалари ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўлашда муаммоларга дуч келишаётгани ҳақида хабарлар берилганди.
Ички ишлар вазирлигининг хабар қилишича, вазирликнинг тегишли электрон базасида техник узилишлар кузатилаётганлиги сабабли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўлаш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш имконияти чекланмоқда.
Ҳозирда мутахассислар томонидан юзага келган носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилаётганлиги ва қисқа муддатларда тўлов тизимлари ишга туширилади.
Шу билан бирга, 2024 йил 26 июнь кунидан бошлаб техник муаммо бартараф этилгунига қадар бўлган давр ичида жарима қарорларининг ўтиб кетган имтиёзли даври автоматик равишда қайта тиклаб берилади.
91views0replies
0

Комментарии