Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада Lacetti'га ўрнатилган газ баллони портлаши натижасида 1 киши вафот этди

Автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида шу атрофда бўлган фуқаро кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

177views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун Фарғона вилояти Риштон туманида Lacetti автомашинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Риштон туман марказида автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этди
Аниқланишича, бугун 27 июнь куни 1972 йилда туғилган фуқаро ўзининг бошқарувидаги Lacetti автомашинасини туман марказидаги деҳқон бозори ҳудудига тўхтатиб, ўзи савдо қилиш учун бозорга кириб кетган вақтида, автомашинага ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Портлаш натижасида, шу атрофда бўлган фуқаро А.А. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
177views0replies
0

Комментарии