Поиск
RUUZ

Реклама

Uzum экотизими ICT4Girls дастурлаш олимпиадасининг республика босқичида ҳамкорлик қилди

Дастурлаш олимпиадасининг республика босқичи ғолиблари, мамлакатнинг турли ҳудудларидан бўлган 12 нафар қиз Uzum миллий рақамли экотизимидан планшет ва ноутбукларни олди.

229views0replies
0

Олимпиадада мамлакат бўйлаб жами 242 нафар қиз иштирок этди, танлов давомида улар C++ ёки Python дастурлаш тилларида муаммоларни ҳал қилишди. Биринчи босқич якунлари бўйича энг кўп балл тўплаган 45 нафар иштирокчи олимпиаданинг республика босқичига ўтиш имкониятига эга бўлди. Ушбу босқичнинг 12 нафар ғолиби тренинг-буткемпдан ўтди, унинг якунларига кўра, улардан 4 нафари жорий йилнинг июль ойида Нидерландияда бўлиб ўтадиган қизлар ўртасида информатика бўйича Европа олимпиадасида (European Girlsʼ Olympiad in Informatics) Ўзбекистонни тақдим этади.
«Бизнинг мақсадимиз қизларга IT соҳасида ривожланиш имкониятини бериш, технология ва ривожланиш соҳасида касб-ҳунар эгаллашга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлашдир. Олимпиада – бу бутун мамлакат бўйлаб қизлар учун ўзини кўрсатиш учун ажойиб имконият ва биз ҳамкорларимизга ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз», – дейди иқтидорли ёшларни IT га жалб қилиш бошқармаси бошлиғи Мухлиса Худойберганова.
«IT соҳаси бутун мамлакат бўйлаб ёш мутахассислар учун ноёб имкониятлар яратмоқда ва биз Ўзбекистоннинг етакчи рақамли экотизими сифатида IT-таълимни ривожлантириш ва оммалаштиришни фаол қўллаб-қувватлаймиз. Ишончим комилки, ICT4Girls иштирокчилари Ўзбекистонни Европа босқичида муносиб тақдим этишади, эҳтимол уларнинг орасида биз билан биргаликда Uzum экотизимини ривожлантириши мумкин бўлган бўлажак ҳамкасбларимиз ҳам бор», – дейди Uzum ташқи коммуникациялар ва ижтимоий лойиҳалар директори Мария Скорик.
ICT4Girls олимпиадасини мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Amity университети ва Uzum билан ҳамкорликда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази ташкил этди.
Реклама ҳуқуқи асосида
229views0replies
0

Комментарии