Поиск
RUUZ

Криминал

Санкт-Петербургда метрода 16 ёшли қизга тегажоғлик қилганликда гумонланган ўзбекистонлик қўлга олинди

Қўлга олинган шахсдан унинг жинсий оғишларини тасдиқловчи видеоёзувга эга мобил телефон олиб қўйилди.

221views0replies
0

tvspb.ru / Иллюстрация

Тергов натижасида аниқланишича, жорий йилнинг 24 июнь куни "Проспект Александра Невского" ва "Улица Дыбенко" бекатлари оралиғида метро вагонида 16 ёшли қизга нисбатан шаҳвоний характердаги зўравонлик ҳаракатлари содир этилган. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург шаҳри бўйича Бош тергов бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Гумонланувчи кейинчалик қўлга олинган 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум бўлди.
Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург шаҳри бўйича Бош тергов бошқармасининг Невский тумани бўйича тергов бошқармаси ушбу шахсга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисми (Вояга етмаганга нисбатан жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари) "а" банди билан жиноий иш қўзғатди.
"Айбланувчидан мобил телефон олиб қўйилиб, уни кўздан кечириш чоғида унинг телефонидан жинсий алоқага оғишганлигини кўрсатувчи видео ёзувлар топилди", — дейилади хабарда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари айбланувчининг шу каби жиноятларни содир этишга алоқадорлигини аниқламоқда. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида судга илтимоснома киритилади.
221views0replies
0

Комментарии