• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 июня 2024

Тошкентда бегона аёлнинг танасидан ушлаб, тегажоғлик қилган тарвуз сотувчиси қамалди

Сотувчи эркак маст ҳолатда бўлган ва тарвуз олиш учун келган аёлнинг белидан паст қисмидан билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган.

840
0
agronet.uz

Тошкентда харидор аёлнинг танасидан ушлаб, унга тегажоғлик қилган маст эркакка жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот келтирилган.

Суд ҳужжатларига кўра, 2024 йил 25 июнь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Алгоритм мавзеси Заргарлик кўчасида тарвуз сотувчиси 33 ёшли У.И. маст ҳолатда ўзига нотаниш бўлган харидор аёлнинг белидан паст қисми ва думба қисмларини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилганлиги аниқланган.

Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар эркак ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.

Суд қарори билан У.И.га МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисмига асосан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва МЖтК 194-моддасининг 1-қисмига асосан БҲМнинг 10 баравари миқдорида, яъни 3.4 млн сўм жарима жазоси тайинланган.

840
0