Поиск
RUUZ

Общество

1 июлдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар, IT-компаниялар учун грантлар, мактабларда фоторадар ўрнатиш – шу ва бошқа қонунчиликдаги ўзгартиришлар 1 июлдан кучга киради

1151views0replies
0

Қонунчиликка кўра, фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади: 
— Адлия вазирлиги томонидан “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда республиканинг барча туман ва шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида “Мадад” ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари босқичма-босқич ташкил қилинади;
— ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, шунингдек низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади.
Айрим давлат изматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади. 
2026 йил 1 июлгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади. (https://t.me/huquqiyaxborot/15965)
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:
— электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топшириш имконияти яратилади;
— интеллектуал мулк объекти рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи QR-код билан муҳофазаланган электрон ҳужжат бериш тартиби жорий этилади. (https://t.me/huquqiyaxborot/15963)
Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади
Қонунчиликка мувофиқ, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида:
— Mobile-ID тизимида фуқароларни идентификация қилиш уларнинг хоҳишига кўра ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштириш жараёнида композит шаклда амалга оширилади;
— аввал давлат рўйхатидан ўтказилган (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) ва ҳозир ҳам амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва бу ҳақида давлат реестридан кўчирма бериш бепул амалга оширилади;
— нотурар жойларни бошқа шахсга ўтказишга оид битимларни расмийлаштириш битим томонлари давлат хизматлари марказига келган ва уларнинг шахси марказ ходими томонидан аниқлаштирилган ҳолда амалга оширилади ҳамда расмийлаштирилган битим бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр органларига юборилади. 
Айрим касаликка чалинганлар бепул даволанади
Қонунчиликка кўра, онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган (21 ёш ҳам киради) беморлар белгиланган тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимларида, шунингдек, улар вояга етгунларига қадар ушбу касаллик бўйича тиббий ёрдам кўрсатган бошқа тиббиёт ташкилотларида бепул даволанишни давом эттиради.
“Шаффоф қурилиш” тизимида ёрдамчи пудат ташкилотлари рўйхатга олинади
Қонунчиликка кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган лойиҳалар бўйича жалб қилинадиган ёрдамчи пудрат ташкилотлари рўйхатга олинади. 
Қонунчиликка кўра, онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган (21 ёш ҳам киради) беморлар белгиланган тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимларида, шунингдек, улар вояга етгунларига қадар ушбу касаллик бўйича тиббий ёрдам кўрсатган бошқа тиббиёт ташкилотларида бепул даволанишни давом эттиради. 
IT соҳасига ажратиладиган грантлар 1 миллиард сўмгача ошади
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологиялари парки томонидан ҳар йили ўтказиладиган танлов асосида ИТ соҳасида таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, грант ажратиш тизими; қуйидаги йўналишларда жорий этилмоқда:
• истиқболли лойиҳа учун – 150 миллион сўм;
• маҳаллий бозорга ихтисослашган лойиҳа учун – 300 миллион сўм;
• жаҳон бозорига ихтисослашган лойиҳа учун – 1 млрд.
Мактаб жойлашган ҳудудларда фоторадар ўрнатилади
Йўллар бўйлаб жойлашган мактаблар яқинида, тўрт ва ундан ортиқ полосали бўлган йўлларнинг пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда бахтсиз ҳодисалар содир бўлган жойлар яқинида ҳуқуқбузарликларни махсус фото ва видео қайд этиш воситалари босқичма-босқич ўрнатилади.
1151views0replies
0

Комментарии