Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида юк машинаси оралиқ масофани сақламагани сабабли 4 та автомобиль тўқнашди — видео

Вилоят ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

116views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда юк машинаси ва яна бир нечта автомобиллар ўзаро тўқнашгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 июнь куни соат тахминан 11:30 ларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4Р15 “Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор” автомобиль йўлининг 56-километрида (Марказий бозор қаршисида) ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Р.Н "КамАЗ" русумли юк машинасини бошқариб келаётиб, оралиқ масофани сақламаган ва ҳаракат тезлигини назорат қила олмаган.
Натижада, ўзи билан бир йўналишда бўлган 2 та Cobalt, Spark ва Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
"Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган фуқfролар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.
116views0replies
0

Комментарии