Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда бир эркак гул дўконида аёлни бўғиб, бошқа эркаклар билан муштлашди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

2264views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир эркак гул дўконда аёлни бўғиб, бошқа эркакларни дўппослагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди. 
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 июнь куни тахминан соат 19:30 ларда 1984 йилда туғилган Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи Х.А. (муқаддам ЖКнинг 165-моддаси билан судланган) жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Шайхонтоҳур туманида гул дўконлардан бирида гул сотувчиси 2003 йилда туғилган Х.Т. билан ўзаро жанжаллашган. Шу ерда бўлган 2003 йилда туғилган А.Т. ва 2002 йилда туғилган Т.И.лар уни тинчлантириб, жанжални олдини олишга уринган. Бироқ Х.А. безорилик ҳаракатини давом эттириб, уларни уриб тан жароҳати етказган.
Бирламчи тиббий маълумотга кўра жабрланувчиларга енгил тан жароҳати етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик ҳаракатини олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
2264views0replies
0

Комментарии