Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда интернатда яшовчи болаларнинг улуши жаҳон ўртача кўрсаткичидан икки баравар кўп — UNICEF

Икки ёшгача бўлган болалар ота-она қарамоғисиз қолаётгани кўпчиликни ташкил қилмоқда.

216views0replies
0

ombudsman.uz

Ўзбекистонда йирик интернат муассасалари охирги чора эмас, балки муқобил етакчи вариант бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда UNICEF’нинг соҳа муҳокамасига бағишланган йиғилишида маълум қилинди.
UNICEF’нинг болаларни ҳимоя қилиш бўйича ўтказган тадқиқотида болаларни интернатларга жойлаштиришнинг асосий сабаблари сифатида қашшоқлик, оилавий муаммолар, миграция ва ажралиш келтирилган.
Ҳукуматнинг расмий маълумотларига кўра, 2018 йилда 26 532 бола турли типдаги интернатларда яшаган, уларнинг аксарияти ногирон болалар бўлган.
“Болалар кўпинча ногирон ёки оилалари моддий камчилик сезса интернатларга жойлаштирилади. Бундай ҳолларда болалар оилавий муҳитда ўсиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Болаларни оиласидан ажратишдан кўра, муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга болалари билан ёрдам бериш яхшироқдир”, - дейди Ўзбекистонда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда интернат муассасаларида яшовчи болаларнинг нисбати ҳар 100 минг нафар болаларга 255 тани ташкил қилади, бу дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан икки бараварга кўп. Ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг энг катта қисми 7 ёшдан 17 ёшгача, лекин ота-она қарамоғисиз қолган болалар орасида икки ёшгача бўлган болалар янаям кўп.
“Ота-оналар фарзандларини зарур бўлган барча нарсага эга бўладилар деб махсус болалар муассасаларига топширадилар, лекин бу нотўғри. Бола ёлғиз ўсиб, маънавий ва маданий ривожланишни йўқотади”, - дейди Дилором Тошмуҳаммедова, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари.
216views0replies
0

Комментарии