Поиск
RUUZ

Происшествия

Беш ой ичида 65 нафар мактаб ўқувчилари ЙТҲ сабаб вафот этди

Мазкур вақт ичида 359 нафар ўқувчи билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди.

57views0replies
0

ИИВ ЖХД ЙҲХХ

Жорий йилнинг 25 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилинди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар қилмоқда. 
Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 ойи давомида жами 359 нафар ўқувчи билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, 294 нафар ўқувчи эса турли даражада тан жароҳатлари олган.
Умумий ўрта таълим мактабларининг 9 548 таси транспорт қатнови кўп ҳудудларда жойлашган ва аксарият мактаблар олдида пиёдалар учун йўлаклар мавжуд эмас, тегишли светофорлар ўрнатилмаган.
Ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинганда маълум бўлдики, уларнинг 57 фоизи йўл инфратузилмасидаги камчиликлар ҳамда 43 фоизи ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида содир этилган. Содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг 53,7 фоизи пиёда ва велосипедчилар билан боғлиқ ҳолатлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Маълумотга кўра, 2023 йилда содир этилган 9 839 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 282 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Энг ачинарлиси, 2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган ва 263 нафар бола ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги 5 ойда Тошкентда 393 та ЙТҲ содир бўлган. Оқибатда 29 нафар фуқаро ҳалок бўлган. 
57views0replies
0

Комментарии