Поиск
RUUZ

Общество

"Пойтахт банк" АЖ банки $10 млнга сотилди

Банк устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини БАА компанияси сотиб олиш тўловини бирйўла амалга ошириш шарти билан сотиб олди.

114views0replies
0

Пойтахт банк

2021 йилнинг май ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги "Пойтахт банк" АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акция пакети очиқ ариза топшириш асосида сотилаётганини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Давактив агентлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, "Пойтахт банк" АЖ устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини Бирлашган Араб Амирликларининг "Bond Investments limited LLC" компаниясига 10 млн АҚШ доллари миқдордаги сотиб олиш тўловини бирйўла амалга ошириш шарти билан сотиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
Давактив агентлиги ва хусусийлаштириш жараёнига жалб этилган халқаро профессионал консультант “Deloitte” томонидан стратегик инвесторлардан таклифларни қабул қилиш ишлари давом эттирилди.
Инвестор томонидан ушбу банк негизида энг замонавий мобил ва рақамли молиявий технологияларни жорий қилган банк инфратузилмасини яратиш режалаштирилган.
Битимни ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ якунлаш учун Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Пойтахт банк” АЖ акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатномасини олиш талаб этилади.
114views0replies
0

Комментарии