Поиск
RUUZ

Реклама

Венгрия ОТМлари: халқаро таълим сари қадам ва янги имкониятлар

Венгрия ОТМларида таҳсил олиш ўзбекистонлик талабаларнинг келажакдаги карьералари, шунингдек, саёҳатлар ва билим даражасини ошириш учун кўплаб имкониятларни тақдим этади.

129views0replies
0

Budapest University of Technology and Economics

Венгрия ОТМларига ўқишга кириш хорижий талабалар орасида оммалашиб бормоқда ва уларнинг сони йил сайин ошиб боряпти. Ўзбекистонлик талабалар ҳам бундан мустасно эмас. Таълим йўналишида икки томонлама муносабатларнинг ўрнатилиши шарофати билан, 2022-2023 ўқув йилидан Венгрияда ўзбекистонлик талабалар ва тадқиқотчиларга ажратиладиган грантлар миқдори кўпайди.
Венгрияда ўқишнинг қандай афзалликлари бор?
Таълим сифати: Венгрия университетлари халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув дастурларини таклиф қилишади, уларнинг дипломлари эса бутун дунёда тан олинади ва бу халқаро меҳнат бозорида битирувчилар учун кенг имкониятларни очади. Хорижий талабалар орасида QS рейтинги бўйича топ-1000 та олий таълим муассасалари қаторига кирадиган Дебрецен, Этвёш Лоранд, Сегед, Печ университетлари ва Будапешт технология ва иқтисодиёт университети машҳур.
University of Szeged
University of Szeged
Дастурларнинг инглиз тилида мавжудлиги: кўплаб университетлар инглиз тилида ўқишни таклиф қилишади, бу эса хорижий талабаларга венгер тилини ўрганмасдан таҳсил олишга имкон беради.
Ўқиш ва яшаш нархи: Венгрия ОТМларида таҳсил олиш Европанинг бошқа давлатлари билан солиштирганда арзонроқ. Бир семестр учун ўртача контракт миқдори $1500 дан $3000 гача. Яшаш жойи ҳам ҳамёнбоп, айниқса, талабалар туманларида уй ижарага олсангиз ёки ётоқхонани танласангиз.
Стипендия ва грантлар: Венгрия хорижий талабалар учун турли стипендия ва грантларни таклиф қилади. Масалан, ўзбекистонлик талабалар учун мавжуд бўлган Stipendium Hungaricum дастури ўқиш, яшаш ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди, бу эса талабалар ва уларнинг оилалари учун молиявий оғирликни сезиларли даражада камайтиради.
Ўқишга кириш жараёни: жараён онлайн-платформа орқали ариза топшириш, шаҳодатнома ва тил бўйича тестлар натижалари каби керакли ҳужжатларни топшириш ҳамда суҳбатдан ўтишни ўз ичига олади. Айрим йўналишлар учун IELTS имтиҳонидан 5.0 балл етарли. Айрим олий таълим муассасалари хорижий талабалар учун онлайн суҳбат ўтказишади ва кириш имтиҳонларини онлайн тарзда топширишни ташкиллаштиришади.
Маданий ва тарихий жиҳатлар: Венгрияда талабалар нафақат ўқиш учун, балки фаол дам олиш ва вақтни қувноқ ўтказиш учун ҳам кўплаб қизиқарли имкониятларни топишади. Маданий тадбирлар, концертлар, музейлар ва театрлар талабалар ҳаётини қизиқарли қилади. Шунингдек, талабалар ўқиш даврида мамлакатда яшаш учун гувоҳнома олишади ва бу ҳатто самолёт орқали ҳам Европа бўйлаб эркин саёҳат қилиш имконини беради.
Венгрияда ўқиш – бу бўлғуси карьера учун кўплаб имкониятларни очадиган сифатли европача таълимни олиш сари қадам. Венгрия ўзбекистонлик талабалар халқаро даражадаги таълимни олишлари ва дунёқарашларини кенгайтиришлари учун барча шароитларни тақдим этади.
Ҳаммага маълумки, ота-оналар учун ўз фарзандларини хорижга юбориш доимо қийин. Энг асосий сабаблардан бири – бу зарур вақтда бемалол ташриф буюришни қийинлаштирадиган узоқ масофа ҳисобланади.
Лекин ўзбекистонлик талабалар учун Венгрияда ўқишнинг муҳим афзалликларидан бири Тошкентдан Будапештга Qanot Sharq авиакомпаниясининг тўғридан-тўғри рейслари мавжудлигидир. Бу уйга келиш ёки ота-оналарнинг боришини анча ҳамёнбоп ва қулай қилади.
Рейслар ва чипта нархлари ҳақида батафсил маълумотни +998 712279307 ва +998 712275771 телефон рақамлари ёки qanotsharq.com сайти орқали билиб олишингиз мумкин.
Facebook: fb.com/qanotsharq
Instagram: @qanotsharq
Telegram: t.me/qanotsharq
Реклама ҳуқуқи асосида
129views0replies
0

Комментарии