Душанба куни Тошкентда Мўғулистон элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Мўғулистон президенти Ухнаагиин Хурельсух, унинг рафиқаси, Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.
Ҳурматли меҳмонлар элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Мўғулистон Президенти сайтида қайд этилганидек, элчихона савдо ва сармоя ҳажмини ошириш, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг тез орада Улан-Баторда элчихонаси очилишига ишонч билдирилди.