Поиск
RUUZ

Общество

Бир қатор вилоятларда тарихий ёдгорликларга 8,3 млрд сўмлик зарар етказилди

12 та ёдгорликка етказилган зарар бўйича жиноят иши қўзғатилди.

44views0replies
0

Иллюстрация

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Ҳудудларда ўтказилган текширишларда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, бир қатор археология ёдгорликларини йўқотилиши олди олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура Матбуот хизмати. 
Хусусан:
– Қашқадарёда “Кофиртепа-2” (VII – ХIII асрга оид) ёдгорлигининг 2,4 м3, “Бештерактепа”нинг (IХ – ХII) 6 м3 ҳамда “Хонтепа”нинг (ХI – ХIII) 189 м3 қисми уй-жой;
– Жиззахда “Томошотепа-2” (IV – V) ёдгорлигининг 14 м3 қисми ҳожатхона ҳамда “Қоратепа”нинг (V – VI) 30 м3 қисми иссиқхона;
– Сирдарёда “Ҳашартепа” (IХ – ХII) ёдгорлигининг 6,4 м3 қисми ҳожатхона ва ҳаммом;
– Навоийда “Ғазғонтепа” ёдгорлигининг 16 м3 қисми мобил компания антеннаси, “Нонвойлартепа-2”нинг 5,3 м3, “Калтепа”нинг (V – VIII) 23 м3 ҳамда “Ясилтепа”нинг (III – ХI) 20 м3 қисми хўжалик иншоотлари;
– Тошкент вилоятида “Номсизтепа-1” ёдгорлигининг 15 м3 қисми ҳожатхона, “Номсизтепа-2”нинг 1,92 м3 қисми иссиқхона қуриш учун қисман бузилган.
Юқоридаги жами 12 та ёдгорликка 8,3 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
44views0replies
0

Комментарии