Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда Денов бозори ёниб кетди — видео

8 та кичик савдо дўконларида содир бўлган ёнғинга 9 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилинди.

210views0replies
0

Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти ФВБ хабарига кўра, бугун, 25 июнь тунги соат 02:12 да Денов тумани "Бобур" маҳалласида жойлашган “Бек” МЧЖга қарашли савдо мажмуаси ҳудудидаги 4 та асосий ва 8 та кичик савдо дўконларида ёнғин содир бўлган ва 90 квадрат метр майдондаги буюм ҳамда кийим-кечаклар ёнғиндан зарарланган.
Воқеа жойига Денов, Шўрчи, Олтинсой, Сариосиё ва Қумқўрғон туманлари ФВБларининг 9 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:20 да етиб бориб, ёнғин соат 02:30 да қуршаб олинган ва соат 03:50 да батамом ўчирилган.
Ёнғин қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида мажмуанинг бошқа ҳудудларига ёнғин тарқалишининг олди олинган ва 48 та савдо дўкони ҳамда 500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
210views0replies
0

Комментарии