Поиск
RUUZ

Туризм

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳафтасига 100 тага етказилади

Икки давлат авиация маъмуриятлари ўртасида тегишли ҳужжатлар имзоланиб, қатор таклифлар берилди.

66views0replies
0

Жорий йилнинг 17 – 21 июнь кунлари Хитойнинг Циан шаҳрида "C5+1 Хитой-Марказий Осиё фуқаро авиацияси конференция"си ўтказилган. Конференция давомида Ўзбекистон ва Хитой авиация ҳукуматлари ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш, икки давлат ўртасида амалга оширилаётган авиақатновлар сонини кескин ошириш, янги ҳаво йўлакларини очиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокараларда ўзбек томонидан Битимдаги авиакомпаниялар сонига ва парвоз манзилларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш, амалдаги авиақатновлар сонини ҳар бир томондан ҳафтасига 50 тадан жами 100 тага ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш ҳамда янги ҳаво йўлакларини очиш таклиф этилди.
Натижада икки давлат авиация маъмуриятлари ўртасида тегишли ҳужжат имзоланди ва қуйидаги келишувларга эришилди:
- Ўзбекистон ва Хитой ўртасида мунтазам парвозларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган авиакомпаниялар сони 2 баробарга оширилди;
- Ўзбекистон авиакомпаниялари учун Ўзбекистоннинг барча аэропортларидан Хитой ҳудудига мунтазам парвозларни амалга ошириш мумкин бўлган шаҳарлар сони 12 тага етказилди;
- Хитой томонидан тайинланган авиакомпанияларга Хитойнинг исталган шаҳарларидан Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги халқаро аэропортларга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди;
- ҳафтасига амалдаги 15 тадан янги келишув бўйича 50 тага ошириш, яъни икки мамлакат ўртасидаги ҳафталик мунтазам йўловчи авиақатновлари сонини жами 100 тага етказиш ҳуқуқи берилди;
- Ҳар икки томоннинг тайинланган авиакомпанияларига Ўзбекистон ва Хитой ҳудудидаги барча манзиллар орқали учинчи давлатларга ҳафтасига 21 та авиақатнов билан юк парвозларини амалга ошириш учун 5-ҳаво эркинлиги ҳуқуқи берилди;
- Хитой томонидан тайинланган авиакомпанияларга Ўзбекистон ҳудудида Самарқанд ва Нукус, Ўзбекистон томонидан тайинланган авиакомпанияларга Хитой ҳудудида Циан ва Ченгду халқаро аэропортлари орқали учинчи давлатларга ҳар бир йўналишда ҳафтасига 7 та қатнов билан йўловчи парвозларни амалга ошириш учун 5-ҳаво эркинлиги ҳуқуқи берилди;
Шунингдек, Ўзбекистон томонидан тайинланган авиакомпаниялар учун Хитойнинг денгиз бўйида жойлашган туристик Хайкоу, Саня ҳамда Тсюнхай халқаро аэропортларида жорий қилинган "Махсус очиқ осмон" режимидан фойдаланиш ва 5-ҳаво эркинлигида парвозларни амалга ошириш ҳуқуқи қўлга киритилди.
Қайд этилишича, код-шер битими, ҳаво кемасини ижарага олиш ва чартер парвозлар юзасидан бир қатор тегишли келишувларга ҳам эришилган.
66views0replies
0

Комментарии