Поиск
RUUZ

Происшествия

Чирчиқда аёл бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетди — видео

Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

391views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида сувга тушиб кетган Spark автомашинаси ва унинг атрофида фуқаролар акс этган видео хабар тарқалмоқда.
Тошкент вилояти ИИБ хабарига кўра, Чирчиқ шаҳар “Иқбол” маҳалласи ҳудудида 1971 йилда туғилган аёл (ҳайдовчи Д.М.) Spark машинасида орқага ҳаракатланаётган вақтида бошқарувни эплолмай қолиб сувга тушиб кетган. 
Мазкур жараёнда иштирок этган барча фуқаролар шаҳар ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда қутқариб олинган.
"Ҳозирда автомашинани сувдан олиб чиқиш чораси кўрилмоқда. Юқорида қайт этилганидек, ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Автомашина сувдан олиб чиқилди. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.
391views0replies
0

Комментарии