Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада “Бахти Ташкентский” ва “Салимбойвачча”га алоқадор шахс қўлга олинди — видео

У Фарғонада “положенец” мақомига эришиш учун ҳаракат қилаётгани аниқланган.

363views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғона вилоятида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жиноят олами вакиллари билан яқин алоқада бўлган ва бир қанча жиноятларни содир этишда гумонланаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Қўштепа тумани “Баланд масжид” МФЙда яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) 2-қисми билан судланган 36 ёшли Абдулло Эгамбердиев “положенец” мақомига эришиш учун ҳаракат қилаётган шахс тўғрисида маълумотлар олинган.
У 2022−2023 йилларда “Бахти Ташкентский” қонундаги ўғри мақомини олган Бахтиёр Қудратиллоев ҳамда “Салимбойвачча” — Салим Абдувалиев билан танишиб, яқин алоқада бўлиб, жиноят оламида етакчиликка интилиб келган.
Тезкор тадбирда Абдулло Эгамбердиев Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесида қўлга олинган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “а”, “б”бандлари, 28-моддаси орқали 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
363views0replies
0

Комментарии