Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +43 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар янги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

107views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекиcтон ҳудуди бўйича бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати +32…+37 даража, шимолда, жанубда +40 даражагача бўлади.
Текислик ҳудудларининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Эртадан бошлаб ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди ва иш ҳафтасининг охиригача кечалари +20…+25 даража, баъзи жойларда +27 даражагача, кундуз кунлари +35…+40 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +42…+43 даражагача бўлади. Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди.
Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 24 ва 27-28 июнь кунлари баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 24 июнда кундуз куни 
баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтда бугун куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +34…+36 даражагача бўлади. Куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
25-28 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +20…+25 даражагача, кундузи 25 июнда +35…+37 даражагача, 26-28 июнда +37…+40 даражагача бўлади.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 28 июнда баъзи жойларда 12-14 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
107views0replies
0

Комментарии